“Ёш мусаввир” кўрик танловининг сектор босқичи ўтказилди

Термиз тумани 3-сектор ҳудудидаги маҳалла ёшлари ўртасида Беш ташаббус олимпиада доирасида "Ёш мусаввир" кўрик-танловининг сектор босқичи бўлиб ўтди.

Танловда иштирокчилар учун битта ижодий асар тақдим этишлари учун 3 соат вақт берилди.

Ҳакамлар томонидан энг маҳоратли деб топилган ёшлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишиб, танловнинг кейинги босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.