Ғалаба муборак

Термиз тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Ўғилшод Давлатова Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида шохсупанинг иккинчи қаватига кўтарилиб, кумуш медалл соҳиби бўлди.

Жорий йилнинг 13-18 июнь кунлари Қашқадарё вилоятида спортнинг Бокс тури бўйича 2007-2008 йилларда туғилганлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг қизлар ўртасидаги бахсида муросасиз жанглардан сўнг Ўғилшод Давлатова ушбу натижани қайд этди.

Спортчимизни ва унинг ота-онаси ҳамда мураббийларини эришилган натижа билан муборакбод этган ҳолда, кейинги мусобақаларда чемпионликни қўлга киритиб шохсупанинг биринчи қаторида бўлишни тилаб қоламиз.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати