Навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди
Термиз туман ҳокимлиги мажлислар залида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди. Унда Термиз туман ҳокими Шухратжон Уринов, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда туман ҳокимлиги аппарат ходимлари иштирок этди.
Ушбу “Сиёсий-маърифат соати” аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессиясига йўллаган видеомурожаати тингланди.
Шундан сўнг, бугунги “Сиёсий-маърифат соати” учун мўлжалланган мавзулар бўйича модераторлар томонидан маърузалар қилинди.
Ушбу сиёсий-маърифат соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда You Tube орқали кузатиб борилди.