Мукофот муборак, фидоий устоз!

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

Унга кўра, Термиз туманидаги Термиз туманидаги 12-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Ярашова Шахноза Насимовна “Шухрат” медали билан тақдирланди.

Шахноза Ярашова 2006 йилдан 12-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга инглиз тилини ўргатиб келади.

Шахноза Ярашовани мукофот билан табриклаймиз.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати