ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳкон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарорига асосан Термиз туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ер майдонларида деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага берилади.

Талабгорлар очиқ электрон танловда иштирок этиш учун:

-савдо платформаси орқали белгиланган шаклдаги аризани ЭРИ билан тасдиқлаб юборади;

- базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги закалат пулни операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритади.

Бунда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган талабгорлар ушбу тўловдан озод қилинади.