Туманда амалга оширилаётган лойиҳаларга пресс-тур ташкил этилди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз олтинчи сессиясидан сўнг 2021 йил давомида ишга туширилган лойиҳалар, янгидан қурилган ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа объектларда пресс-тур ташкил этилди.

ОАВ вакиллари, маҳаллий газета мухбирлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари учун ташкил этилган пресс-тур давомида ҳар бир лойиҳа ҳақида мутахассислар томонидан маълумотлар берилди.