Навбатдаги “Сиёсий-маърифат” соати бўлиб ўтди
Бугун туман ҳокимлиги биносида навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди. Сиёсий-маърифат соатида туман ҳокимлигининг аппарат ходимлари иштирок этишди.
Сиёсий-маърифий соатда спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтдилар:
- икки ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти;
- мамлакатимиз меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш;
- болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш;
- қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтириш;
- ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида.
Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube даги каналида танишишингиз мумкин.