"Парламент ўйинлари" спорт мусобақалари ўтказилмоқда

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари ўртасида спортнинг волейбол ва стол тенниси турлари бўйича "Парламент ўйинлари" ҳудудий спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Низомий номидаги педагогика университети Термиз филиали ва Олимпия захиралари мактабида 4-ҳудуд Ангор, Термиз туманлари, Термиз шаҳри ва вилоят депутатлар жамоалари ўзаро беллашишмоқда.

4 та ҳудудга бўлинган вилоят, шаҳар ва туманлар жамоаларининг ҳар бир гуруҳдаги ғолиблари вилоят босқичида иштирок этади.