Ёшлар – ҳар қандай жамиятнинг эртаси!

Улар том маънода, Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси ҳисобланади. Зеро, янги Ўзбекистон ёшлари – келажагимиз ва истиқболимиз пойдеворидир.

Бугун юртимизда уларнинг замонавий билим олиб, келажакда етук кадрлар бўлиб етишиши йўлида барча имкониятлар ҳозирланган. Шунингдек, ўғил-қизларнинг маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштироки таъминланиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Буни мамлакатимизда кенг миқёсида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестивали мисолида ҳам кўриш мумкин.