Матбуот анжумани | 2022-2023 ўқув йилини бошлаш учун Термиз туманидаги умумтаълим мактабларининг тайёргарлик ҳолати тўғрисида

Термиз тумани ҳокимлигида масъуллар ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирокида 2022-2023 ўқув йилини бошлаш учун Термиз туманидаги умумтаълим мактабларининг тайёргарлик ҳолати мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев иштирок этиб, туманда янги ўқув йилига мактабларнинг тайёргарлик ҳолати, янги мактабларни ташкил этиш ва қуриш жараёнлари, ўқув жиҳозлари таъминоти ҳолати ҳақида ахборот берилди.

Иштирокчиларнинг мавзу доирасида саволларига атрофлича жавоб берилди. Туманда жорий ўқув йилида 32 та умумтаълим мактаблари ўқувчиларга таълим тарбия бериш учун тайёр ҳолга келтирилган. Ҳозирги кунда 2 та янги мактаб қурилиши давом этмоқда.