РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЎҚУВ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЎҚУВ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Термиз тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида «Рақамли технологиялар ўқув маркази» ташкил этилиб, бугун ушбу марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Зарур технологик воситалар билан жиҳозланган марказда ёшларга ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш, ахборот технологиялари соҳасида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий ҳамда самарали механизмларини яратиш, компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспорт асосларини ўргатиш учун барча шароит яратилган.

«Рақамли технологиялар ўқув маркази» тумандаги 1-сонли мактаб биносида ташкил этилган бўлиб, бу ерда ўқувчилар ва ёшлар учун бепул курслар ҳам ташкил этилади.