Тафсилот | Сурхондарёда чорвачилик қўллаб-қувватланмоқда

Вилоятда 1 миллион 310 минг бошдан ортиқ йирик шоҳли, 2 миллион 500 минг бошга яқин майда шоҳли чорва моллари ҳамда 4 миллион 600 мингдан зиёд парранда парваришланмоқда.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоятда:

- 89 минг тонна гўшт;

- 435 минг тонна сут;

- 274 миллион дона тухум маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Кўрсатувда Термиз туманида жойлашган “Наврўз” наслчилик чорвачилик мажмуаси фаолияти ҳақида ва вилоятда чорвачиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида сўз боради.