Донорлик билан ҳаёт улашайлик

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош Ассамбилясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили 3 декабрь "Халқаро ногиронлар куни” сифатида белгиланган.

Шу муносабат билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан “Онкогематология касалликларни биргаликда енгамиз!” шиори остида республика хотин-қизлар ўртасида “Доноролик билан ҳаёт улашайлик” акцияси ўтказилмоқда.

Мазкур акцияда Термиз тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ва маҳаллалардаги Хотин-қизлар етакчилари ҳам фаол иштирок этишиб, донорлик учун қон топширишга соғлиги ва жисмоний ҳолати тўғри келган бир неча нафар ходимлар томонидан вилоят қон қуйиш марказида қон топширишди.