Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан эълон қилинган Беш ташаббус олимпиадаси доирасида Термиз туманида беш ташаббус йўналишлари бўйича турли кўрик танлов ва мусобақалар ўтказиб келинмоқда.
Туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев туман ҳокимининг ўринбосари Шухрат Рахмонқулов ва туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматовлар билан сектор ҳудудида жойлашган 16-сонли мактабда “Қуёшли юрт” маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.
Дарҳақиқат аҳоли томонидан бериладиган энг кўп саволлардан бири бу моддий ёрдам, болалар нафақа пули ва пенсиялар билан боғлиқ саволлардир. Аҳоли мурожаатларининг кўп қисмини ҳам болалар нафақа пули учун ҳужжат топширгани, лекин тайинланмаётганлиги борасидаги мурожаатлар ташкил этади.
Жорий йил май ойида маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Термиз туманида сайлов жараёнлари тайёргарлик кўриш ва номзодларни рўйхатга олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025