Туманнинг барча маҳалла ва қишлоқларида ҳамда меҳнат жамоаларида умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда. Кўчаларни тозалаш, дарахт кўчатлари экиш, суғориш, буташ ва ишлов бериш жараёнларида аҳолининг турли қатламлари иштирок этиб, юрт ободончилигига ўзларининг хиссаларини қўшишмоқда.
Термиз тумани “Термиз” маҳалласидаги аҳоли пункти 2017-2018 йилларда Термиз шаҳридан уй-жойлари бузилишга тушган аҳолининг кўчириб келиниши ҳисобига ташкил этилган. Янги ташкил этилган ҳудудда инфратузилмани янгидан яратиш учун вақт талаб этилади. Маҳалланинг кўпгина қисмида инфратузилма ва коммунал хўжалиги яратилган.
Жорий йил 9 феврал куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган туманнинг “Гулистон” маҳалласи Гулистон-Солиобод кўчасидаги ички йўлнинг таъмирталаблиги тўғрисидаги мурожаатга нисбатан туман ҳокимлигининг мазкур кўчани ҳомийларни жалб қилган ҳолда шағал-тупроқ қопламаси билан таъмирлаб берилиши бўйича расмий муносабати эълон қилинган эди.
Термиз туманида маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда аҳоли боғзорларида пишиб етилган ўрик чет давлатлар ва маҳаллий бозорларга экспорт қилинмоқда. Туркиялик инвестор таъсисчилар Мурод Четин ва Холук Куксала томонидан ташкил этилган “СПН Ҳумо агро” хорижий корхонасининг Термиз туманида 106,3 гектар майдонда боғдорчилиги мавжуд бўлиб, шундан 58 гектарга Туркия, Италия ва Греция каби давлатлардан келтирилган “Преция”, “Рубиста”, “Моякот” каби ўрикнинг 18 турдаги эртапишар, ҳосилдор навлари экилган.
Жорий йил биринчи мавсумида Термиз тумани пиллакорлари томонидан жами 2168 қути ипак қурти боқилиб, 124 тонна пилла етиштириш марраси олинган. Бугунги кунда туманимиз пиллакорлари биринчилардан бўлиб кумуш тола ҳосилини йиғиб олишни бошлашди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025