Техник таъмирлаш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан сайт вақтинча тест режимида ишламоқда!
  Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани ҳокими ва унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар ТАҚСИМОТИ

Термиз тумани ҳокими ва унинг ўринбосарлари
ўртасидаги вазифалар

ТАҚСИМОТИ

 

Туман ҳокими

Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти, Сурхондарё вилояти ҳокими ва халқ депутатлари туман Кенгаши олдида ҳисобдордир. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади.

Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари амалга оширилишини, жойларда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари қабул қилган ҳужжатлар ижросини, давлат бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини туманни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятига ташрифларида берилган топшириқлар ҳамда Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларини Термиз туманидаги ижросини ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли, “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил
8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорларига мувофиқ сектор раҳбари сифатида бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чораларини кўради.

Туманда қонунийликни, жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади.

Мудофаа, сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари билан бевосита шуғулланади. Ҳарбий-маъмурий секторга раҳбарлик қилади. Кадрлар сиёсатини амалга оширади.

Туманда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини ошириш билан боғлиқ ишларни ташкил этишга раҳбарлик қилади.

Туманда давлат дастурлари ижросини таъминлаш чораларини кўради.

Ўз ваколатлари доирасида туман ҳудудида жойлашган барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади ва фармойишлар чиқаради.

Туман ҳокимлиги ва тумандаги ижроия ҳокимияти органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишни ташкил этади, уларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқади.

Туман ҳокимлиги аппаратини бошқаради. Ҳоким ўринбосарлари, туман ҳокими ёрдамчиси, ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси, ҳокимлик аппаратининг ташкилий-назорат, ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари, умумий бўлим, юридик хизмат ва вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга бевосита раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлари ишига раҳбарлик қилади:

вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси;

наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича туман комиссияси;

назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман ҳудудий комиссияси;

географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман ҳудудий комиссияси;

туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;

хорижий фуқароларга, жумладан МДҲга аъзо давлатлар фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномаларини бериш, шунингдек туман ҳудудида уларни доимий қайд этиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссияси;

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман филиали ҳомийлик кенгаши;

кичик ва хусусий тадбиркорлик ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича туман мувофиқлаштирувчи кенгаши;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши;

давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “ноль” харид қиймати бўйича сотиш бўйича ҳудудий танлов комиссияси;

Термиз тумани эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;

ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи Термиз тумани комиссияси;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича туман комиссияси;

 

Қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида қуйидаги туман ташкилотлари билан жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида мувофиқлаштириш ишларини олиб боради:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси;

Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси;

туман прокуратураси;

туман прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти;

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлинмаси;

туман ички ишлар бўлими (йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси);

туман адлия бўлими;

жиноят ишлари бўйичатуман суди, фуқаролик ишлари бўйича туман суди, иқтисодий ишлар бўйича туман суди, туман маъмурий суди;

туман мудофаа ишлари бўлими;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими;

давлат хизматлари агентлиги туман бўлими;

 

Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг асосий вазифалар ва функциялари:

Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Туман ҳокимлиги ижроия аппаратига бевосита раҳбарлик қилади. Ижро интизоми ва меҳнат интизомига риоя қилиниши устидан назоратни олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган туманнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожланишининг истиқболли устувор стратегик йўналишлари, узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, тузилмавий ўзгартиришлар, иқтисодиёт тузилмасини диверсификация қилиш дастурлари асосида туманнинг саноат салоҳиятини ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

тегишли вазирлик ва туман молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлинмаси, хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштиради;

аграр секторда тузилмавий ўзгартиришлар, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш соҳаларини чуқур таҳлил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудларда саноат зоналарини ташкил этиш, уларни жойлаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) макроиқтисодий кўрсаткичларни тизимли таҳлил қилиш ва режалаштириш соҳасида:

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилиб боради;

номутаносибликлар, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган минерал хом ашё ресурслари, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлайди;

мамлакатни ривожлантириш мақсадлари ва устувор йўналишларидан келиб чиқиб, туман иқтисодиёти ва саноатини ислоҳ қилиш, барқарор ва мувозанатли ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

туманни комплекс ривожлантириш, шунингдек, ҳудудлар иқтисодиётини таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқади;

туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати, ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурларни ва прогноз кўрсаткичлари бажарилиши бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;

асосий турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўрганиш, шунингдек, уларни мувофиқлаштириш ва таъсирчан чоралар белгилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

б) камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:

тегишли вазирлик ва идораларнинг туман бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши бўйича мониторинг олиб боради;

аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг даромадлари ўсишини ва харид қобилиятини оширишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолининг алоҳида қатламларини манзилли ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар бир маҳалла кесимида ўрганган ҳолда, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш чораларини кўради;

фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш ва ишлаб турган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш бўйича чоралар кўради;

туман иқтисодиёти ўсишига туртки берадиган соҳа ва йўналишларни белгилаш ва тадбиркорликни шу соҳаларда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

в) қишлоқ хўжалиги соҳасида:

аграр секторда тузилмавий ўзгартиришлар бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришда қўшимча захираларни аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишлари ва кўрсаткичларини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

г) ижтимоий соҳа ва инсон капиталини ривожлантириш соҳасида:

ҳудудлар демографик жараёнлари, аҳолининг бандлик даражаси ва тузилмаси, аҳоли турмуш даражаси, хизмат кўрсатиш, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари, маданият ва спортни ривожлантиришни тизимли таҳлил қилиб боради;

аҳолига соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий маданий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, демографик омиллар ва ҳудуднинг истиқболли иқтисодий ривожланиши асосида аҳолини иш билан банд қилишнинг прогрессив шаклларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасини ривожлантириш, кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ижтимоий соҳа тармоқларини ривожлантириш, аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш, хизмат ва туризм соҳасини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;

д) саноатни, жумладан экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш соҳасида:

туманда саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал хом ашё ресурсларини янада чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологик ишлаб чиқаришларни яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;

ҳудудий ривожланиш дастурларини шакллантириш ва уларни амалга ошириш, янги қувватларни ташкил қилиш ва мавжудларини модернизация қилиш устидан доимий мониторингни амалга оширади;

экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини инвестиция ва саноатни ривожлантириш дастурларига киритиш, хусусан уларни илғор ресурс тежамкор ва энергия самарадор технологиялар асосида модернизация, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

туманда саноат соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, шу жумладан ҳудудий ривожланиш, янги қувватларни ташкил қилиш ва мавжудларини модернизация қилиш дастурлари бажарилишини доимий таҳлил қилади ва мониторингини амалга оширади;

саноатда фойдаланишга қайта тикланадиган, шу жумладан муқобил ва паст сифатли ёқилғиларни ишлатадиган энергия манбаларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудуд саноатининг ривожланиш ҳолати, шу жумладан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кооперация жараёнларини кенгайтириш, энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;

е) саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида:

саноат зоналари ҳудудида жойлаштириш учун маъмурий кенгаш қарорларига асосан тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини танлаш бўйича танлов амалга ошириш устидан доимий мониторинг ўрнатади;

саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шу жумладан ишлаб чиқаришни ташкил қилиш устидан мониторинг ўрнатиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

саноат зоналари жозибадорлигини ошириш ва иштирокчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ж) мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида:

туманни қурилиш, йўл-транспорт, коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳолатини тизимли ва комплекс таҳлил қилади;

туманда йўл-транспорт, коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастурлари, инвестиция лойиҳалари, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни, жумладан коммунал соҳани (сув таъминоти, канализация, иссиқлик манбаи, санитар тозалаш) ривожлантириш бўйича тегишли дастурларга киритиш учун таклифлар ишлаб чиқади;

қурилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича дастурлар амалга оширилиши натижалари ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;

ҳудудларда иқтисодий органлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш бўйича буюртмачи функциясини бажаради;

з) вазирлик ва идораларнинг барча ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

макроиқтисодий сиёсат, иқтисодий ва ижтимоий режалаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тузилмавий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасида вазирлик ва идораларнинг барча туман бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

туманда камбағалликни қисқартириш борасида ишлаб чиқиладиган дастурлар, амалга ошириладиган чора-тадбирларни мувофиқлаштиради;

туманда саноат соҳаларини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари, инвестиция дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, инвестиция лойиҳалари бажарилишини доимий таҳлил қилади ва мониторингини амалга оширади;

вазирлик ва идораларнинг барча туман бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органларининг давлат дастурлари, инвестиция дастурлари, саноатни ривожлантириш дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари, инвестиция лойиҳалари амалга оширишда ўзаро самарали фаолиятини ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Туман ҳокими раҳбарлигида мажмуага дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади. 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари мажмуида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига тегишли бўлган таркибий бўлинмалар фаолиятларига раҳбарлик қилади.

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичларининг амалга оширилишини ташкил қилиш бўйича туман ишчи комиссияси;

муддати ўтган дебитор-кредитор қарздорликларни қисқартириш ва бюджет тўлови интизомини мустаҳкамлаш бўйича туман комиссияси;

туман ҳокимлиги ҳузуридаги янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий Жамғарма дирекцияси;

туманда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш туман бўлими;

бюджетга қўшимча даромадларни сафарбар қилиш, инфляциянинг кескин ўсишини олдини олиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари, молия ва солиқ идоралари раҳбарларининг масъулиятини ошириш бўйича ҳудудий махсус штаб;

давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалардан маблағ ажратиш бўйича ҳудудий кузатув кенгаши;

ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича тузилган туман комиссияси;

Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ва унинг мажмуасига бириктирилган ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган давлат органлари ва ташкилотлар:

Термиз тумани иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими;

Термиз тумани ҳокимлиги молия бўлими;

Термиз тумани Давлат солиқ инспекцияси;

Термиз тумани ғазначилик бўлинмаси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Термиз тумани бўлинмаси;

Термиз тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;

Термиз тумани статистика бўлими;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тумандаги барча тижорат банклари;

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Термиз тумани бўлими;

“Ўзагросуғурта” Давлат акционерлик суғурта компаниясининг Сурхондарё вилояти Термиз тумани бўлими;

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Сурхондарё вилояти Термиз тумани бўлинмаси;

Термиз тумани “Баракат” деҳқон бозори;

“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Сурхондарё филиали Термиз тумани бўлинмаси;

 “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Сурхондарё филиали Термиз тумани бўлинмаси;

барча деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари;

 

 

Термиз тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифа ва функциялари

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Туманда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги масалалари мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари ва баёнлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари, фармойишлари ижросини ташкил этади.

а) муҳандислик-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш соҳасида:

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишни таъминлаш;

транспорт соҳасидаги ваколатли органлар билан биргаликда энг юқори тарифларни белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилишни ташкил этиш;

ёритиш тизимларини ўрнатиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва ободонлаштириш, замонавий транспорт бекатларини қуриш, шунингдек уларнинг ташқи қиёфасини яхшилаш бўйича чораларни амалга ошириш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг кўчаларда эркин ҳаракатланиши, ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши учун йўловчилар транспортининг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан фойдаланиши учун шароитлар яратилишини таъминлаш;

ваколатли давлат органи билан биргаликда автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш, барча ташувчиларнинг фаолияти учун тенг шароитлар яратишга кўмаклашиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

электрэнергетика объектларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан тақдим этилган электр энергиясини истеъмол қилиш ҳажмини келишиш;

қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида давлат
ва бошқа дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва ижросини таъминлаш;

б) ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш соҳасида:

ноқонуний қурилган объектларни ўз вақтида аниқлаш ва қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳолатларини бартараф қилиш бўйича тақдимномалар бериш бўйича ишларни ташкил этиш;

ўзбошимчалик билан қурилган объектларни бузиш бўйича тегишли судларга даъво аризаларини киритиш, шунингдек ушбу соҳада суд қарорларининг ижросини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

ваколатли давлат органи билан биргаликда шаҳарсозлик соҳасида қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тарғибот ва профилактика ишларини ўтказиш;

в) “Обод маҳалла” дастури бажарилишини таъминлаш соҳасида:

“Замонавий маҳалла” лойиҳасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига биноларни қурилишини таъминлаш;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳар йилги тасдиқланадиган асосий параметрларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар белгилаш;

г) соғлом турмуш тарзини таъминлаш учун инфратузилмани яратиш соҳасида:

соғлом турмуш тарзини олиб бориш учун аҳолининг инфратузилма ва объектларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

қурилиши режалаштирилган объектлар ва инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш, шунингдек уларни қуриш ва экплуатация қилиш бўйича, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тадбиркорлик субъектлари билан маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш;

соғлом турмуш тарзини олиб бориш учун пиёдалар йўлаклари велосипед учун мўлжалланган йўлларни ва бошқа объектларни қурилишини таъминлаш;

д) аҳолининг маиший шароитини ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш соҳасида:

коммунал хизматлар бозорида рақобатчилик муҳитини шакллантириш, уй-жой фонди ва бошқа коммунал объектларни бошқариш ҳамда хизмат кўрсатиш вазифаларини ажратишга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тегишли ҳудудда коммунал хизматлар сарфини ҳисобга олиш замонавий ускуналарни босқичма-босқич ўрнатиш бўйича ҳар йилги манзилли дастурларни тасдиқлаш ва бажарилишини таъминлаш;

ваколатли давлат органи билан биргаликда кўп квартирали уйларни сақлаш ва техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари талабларига риоя этилиши бўйича назоратни таъминлаш коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига инвестициялар ва инновацион ғоялар, технологияларни жалб этиш ҳамда соҳа ташкилотларини давлат-хусусий шериклик асосида ишончли бошқарувга бериш учун шарт-шароитлар яратиш;

маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан дафн ишини ташкил этиш ҳамда қабристонларни сақлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкиллаштириш;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун кредитларни олишда ҳамда уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш;

е) ҳудудларни ободонлаштиришни таъминлаш соҳасида:

ҳудудларда ободонлаштириш ташкилотлари фаолиятини бошқариш, шунингдек ушбу тадбирларни молиялаштиришни таъминлаш, шу жумладан туман бюджети даромадлари прогнозини ошириб бажаришдан тушган маблағлар ҳисобидан қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш учун жойларни жиҳозлаш, ахлат қутиларини ўрнатиш бўйича амалий чораларни бажариш, шунингдек ҳудудларнинг санитария-эпидемиология ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

ж) қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш соҳасида:

қурилиш ва таъмирлаш ишларини жамоатчилик фикри асосида
(“Open budget” тизими) амалга оширишни таъминлаш;

Давлат инвестиция дастури доирасида қурилиш ишларини ташкиллаштириш;

туманнинг замонавий меъморий қиёфасини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек объектларни қуриш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш;

маҳаллий аҳамиятга молик объектларни қуришга доир шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи вазифаларини бажариш, бундай объектларнинг молиялаштирилишини таъминлаш;

юридик ва жисмоний шахсларга ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни санитария кесиш мақсадида ёки кесиш рухсатномаларни бериш масалаларини кўриб чиқиш;

з) шаҳарсозлик ва уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасида:

қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини, аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ва даҳаларни, мавзеларни ҳамда аҳоли пунктлари режалаштирилган тузилмаларининг бошқа қисмларини қуриш лойиҳаларини тасдиқлаш;

туманни режалаштириш лойиҳаси тасдиқлаш;

ваколатли давлат органи билан биргаликда маҳаллий аҳамиятга молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг чегараларини ҳамда тегишли объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солиш тартиботини белгилаш;

ҳудудда шаҳарсозлик фаолиятини, қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаса, чеклаш, тўхтатиб қўйиш ёки тақиқлаш;

уй-жой фондини ҳисобга олиш, уй-жой фондини сақлаш ва кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг сифатини таъминлаш масалалари бўйича уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органи фаолиятини назорат қилиш;

давлат уй-жой фондидаги турар жойларни улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун юридик шахсларга аренда шартномаси шартлари асосида бериш;

давлат уй-жой фондининг турар жойларини бронлаштириш ва алмаштириш учун сақлаш гувоҳномасини бериш.

Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари ва унинг котибиятига бириктирилган ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ҳудуд даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар:

Бириктирилган вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари

туман қурилиш бўлими;

туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими;

туман ободонлаштириш бошқармаси;

“Сувоқова” ДУК туман филиали;

Термиз тумани йўллардан фойдаланиш, таъмирлаш ва пудрат корхонаси;

вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси туман филиали;

 “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ, “Ипотека-банк” АТИБ филиаллари – уй-жой қурилишига ипотека кредитлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришини ташкил этишга кредитлар ажратиш масалалари юзасидан

туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар – таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан

 

 

Термиз тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг асосий вазифа ва функциялари

Туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши ва вилоят ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг, ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишнинг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ туманда инвестициялар, экспорт, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлайди.

Инвестициялар ва ташқи савдони ташкил этиш масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштиради.

Туманга чет эл инвестицияларини жалб қилиш, ҳудуддаги инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ривожланишини қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштиради.

Чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва туманда инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитларни яратиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларининг узвий ривожланиши, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштиради.

Ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади.

Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига туман иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини оширишни таъминлайди.

фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказишда иштирок этади ва заруратга қараб хатлов ўтказиш ташаббуси билан чиқади.

самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларни таҳлил қилади ва уларни ривожлантириш бўйича ҳокимга таклифлар киритади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюнктурасини ўрганиш ва таҳлил қилиб бориш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширишга кўмаклашади.

Туманнинг йиллик Инвестиция дастурларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни шакллантиришда қатнашади ва мониторингини амалга оширади, чет эл инвестициялари, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш учун инвестициявий таклифлар ягона базасини юритади.

Туманнинг чет давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлиги йўналишларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Инвестиция лойиҳалари бажарилишининг бориши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятининг, шунингдек инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг таҳлилини ўтказиш, чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар қабул қилиш асосида туман иқтисодиётига жалб этилаётган чет эл инвестицияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни таъминлайди.

Иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этади.

Тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этишга кўмаклашади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва вилоят, туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.

Туман ҳокими раҳбарлигида мажмуага дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади. 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари мажмуида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Туман ҳокими ўринбосари котибияти фаолиятига раҳбарлик қилади.

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

инвестицияни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, бўш турган давлат объектларидан самарали фойдаланиш, эркин иқтисодий зоналари билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссия, кенгаш ва гуруҳлар;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Туман ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими;

 “Термиз” ЭИЗ дирекцияси давлат унитар корхонаси;

Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини Сурхондарё вилояти лойиҳани амалга ошириш гуруҳи;

 

Термиз тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалар ва функциялари 

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши ва вилоят, туман ҳокимларининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши ва вилоят, туман ҳокимларии қарорлари ижросини ташкил этади.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалар ва функциялари қуйидагилар ҳисобланади:

а) қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, агросаноат кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш соҳасида:

қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг таркибий ўзгаришларини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш ва экспорт қилиш корхоналарини ташкил этиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

экинларни тўлиқ экилиши, қишлоқ хўжалик тадбирларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ва айрим экинларни етиштирилиши ташкил этиш;

кластерлар моделидаги ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чораларини кўриш;

кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш, қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларини ривожлантириш, жумладан, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш,

тайёрлаш, сақлаш ва сотиш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга оширувчи қишлоқ хўжалиги бирлашмаларини ташкил этиш;

ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликлари ташкил этиш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

бозор тамойиллари ва механизмлари асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатадиган тармоқлар, бўлинмалар ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

б) ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш соҳасида:

тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ер ресурсларидан белгиланган мақсадларда оқилона ва самарали фойдаланишни, ерларни муҳофаза қилиш устидан ваколатли давлат органи томонидан давлат назоратини амалга оширилишини ташкиллаштириш;

ер тузиш, ер мониторинги ўтказилиши ва давлат ер кадастрини юритиш ишларини ташкил этишда иштирок этиш;

юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш ишларини ташкил этишда қатнашиш;

ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда бекор қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш;

в) сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасида:

сув олиш лимитларини белгилаш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномаларни расмийлаштириш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича тартиб ижросини ҳамда суғориладиган ерларда мелиоратив назоратни ташкил қилиш ишларида қатнашиш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сувни иқтисод қилувчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича ҳудудий дастурларни шакллантириш ҳамда ижросини ташкил қилишда бевосита иштирок этиш;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, сувдан фойдаланиш ва сувни тежаш механизмларини такомиллаштириш;

г) қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурсларни тежовчи ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ресурсларни тежовчи ва инновацион технологияларни қўллашга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг истиқболли, интенсив ҳамда серҳосил навларини экишни ташкил этишда қатнашиш;

инновацион ишланмалар, шунингдек, замонавий автоматлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини қишлоқ хўжалиги тармоқларига жорий этишда таклифлар тайёрлаш;

д) минерал ўғитлар миқдорини белгилаш, қишлоқ хўжалиги экинларини касаллик ва зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар, ўсишни бошқарувчи воситалар ва кимёвий препаратлар миқдорини аниқлаш бўйича ишларни ташкил этишда иштирок этиш;

мутасадди ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини озиқлантириш учун минерал ўғитлар, ўсишни бошқарувчи воситалар ва ўсимликларни ҳимоя қилувчи зарур кимёвий препаратлар билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш ва назоратини кучайтириш;

вилоят, туманларда биолабораторияларнинг тўла қувват билан ишлашини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши биологик ва кимёвий курашиш тадбирларини ташкил этиш;

ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш;

е) ўрмон хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш соҳасида:

ўрмондан фойдаланиш соҳасида давлат ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

ўрмондан фойдаланиш соҳасида ҳудудий дастурларни тасдиқлаш ва амалга ошириш;

юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш;

давлат ўрмон фондининг участкаларида ўрмонларни ва табиий ландшафтларни сақлаш ва ободонлаштириш тадбирларини ташкил этиш;

ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш устидан давлат назоратини амалга оширилишини ташкиллаштириш;

ўрмон хўжалиги давлат органлари билан келишилган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга ўрмон ер участкаларини беришда иштирок этиш;

ж) ветеринария хизмати кўрсатиш ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва пиллачилик тармоқларини ривожлантириш соҳасида:

ветеринария соҳасида давлат дастурларининг бажарилишини, ушбу соҳадаги ҳудудий дастурларни тасдиқлаш ва амалга оширилишини таъминлаш;

ветеринар осойишталикни таъминлашга қаратилган чораларни кўриш ва эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириб бориш;

замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

чорва моллари бош сони, гўшт, сут, тухум, балиқ ва асал ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлашда мониторингини ўрнатиш;

чорвачилик хўжаликларидаги ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг ҳолатини ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш;

асаларичилик хўжаликларини ташкил қилиш ва ривожлантириш чораларини кўриш, асаларичилик хўжаликларини ташкил қилиш ва ривожлантириш чораларини кўриш;

яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларнинг тасдиқланиши ва бажарилишини таъминлаш, яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширилишини таъминлаш;

з) қишлоқ жойларда савдо ва пуллик хизматларни ташкил этиш соҳасида:

озиқ-овқат товарлари юзасидан бозорлар фаолиятини, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятининг мониторингини олиб бориш, аҳолини озиқ-овқат товарлари билан

таъминлаш ва пулли хизматлар кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш.

Давлат дастурларининг мажмуага дахлдор тадбирлари ижросини таъминлаш чораларини кўради. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурини амалга ошириш ишларини алоҳида назоратга олади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш бўйича ишларга раҳбарлик қилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлашни ривожлантириш масалалари билан бевосита шуғулланади.

Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этади.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимига дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади. 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди. Туман ҳокимининг ўринбосари мажмуасига раҳбарлик қилади.

Қуйидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлари  ишига раҳбарлик қилади:

эпидемияга қарши фавқулодда туман комиссияси;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;

туман қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнини илмий асосда ташкил этиш бўйича илмий-амалий кенгаши;

туман қишлоқ ва сув хўжалиги тизимини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар ижросини ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳлари.

Термиз тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ва унинг мажмуасига бириктирилган ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган давлат органлари ва ташкилотлар:

Термиз тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими;

Термиз тумани ирригация бўлими;

Сурхондарё вилояти “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти туман филиали;

Термиз тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими;

Термиз тумани Кўчмас мулк кадастри;

 “Термиздавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;

Термиз тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши;

“Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти Термиз тумани бўлими;

Термиз тумани Давлат  ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими;

-қишлоқ хўжалигига техник хизмат кўрсатувчи корхоналар, муқобил машина-трактор парклари ва сув истеъмолчилари уюшмалари;

- паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик хўжаликлари уюшмалари.

- кластерлар моделидаги ташкилотлар.

 

Термиз тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг асосий вазифалар ва функциялари

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят, туман  Кенгашлари ва вилоят, туман ҳокимларининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

а) ёшлар давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

ёшлар давлат сиёсатини, ушбу соҳада давлат ва ҳудудий дастурларни амалга оширишни таъминлаш;

ёшлар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни ҳудудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш чораларини кўриш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилишини ташкил қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятни қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишга кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

маданият, мусиқа ва санъат болалар уйини моддий-техник таъминотини, шу жумладан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мустаҳкамлаш;

иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қизиқтирган саволларга жавоб олиш мақсадида ёшлар билан учрашувлар ўтказиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

б) ёшларни ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш соҳасида:

ишга жойлаштириш ва бандлик сиёсатини амалга ошириш, ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш амалиёти ва меҳнат бозорини мониторингини ташкил этишни таъминлаш;

янги иш ўринларини ташкил этиш ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг оптимал тақсимланиши ҳисобига ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

ёш мутахассисларни бандлигини тизимли мониторингини ташкил этиш, ваколатли давлат органлари билан биргаликда ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш;

в) ёшлар ўртасида норасмий бандликни қисқартириш ва тадбиркорликка жалб этиш соҳасида:

ваколатли давлат органлари билан биргаликда ёшлар орасида норасмий бандликни қисқартиришга йўналтирилган тарғибот ишларини ташкиллаштириш;

ёшларнинг иш билан бандлиги, уларни кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш масалаларини ҳал қилиш;

ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорликка фаол жалб қилиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

г) тарбияси оғир ва профилактик ҳисобда турган ўқувчилар билан ишлаш соҳасида:

ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган комплекс дастурларни ишлар чиқиш ва тасдиқлаш;

ёшларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этишни фаоллаштириш, вояга етмаганларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;

д) аҳолини ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш соҳасида:

сифатли таълим, тиббий хизмат, ҳуқуқий хизмат, информацион, маслаҳат ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкиллаштириш;

ижтимоий хизматлар соҳасида давлат сиёсатини, шунингдек ҳудудий дастурларни амалга оширишни таъминлаш;

ижтимоий хизматлар мониторинги юритилишини, ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш, уларга тегишли ижтимоий хизматлар кўрсатишни таъминлаш;

касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасаларида ўқиётган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни оромгоҳларга, шу жумладан санаторий типидаги оромгоҳларга, пансионатлар ва профилакторийларга, дам олиш уйларига, спорт-соғломлаштириш оромгоҳларига, тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлганда эса – тегишли йўналишдаги санаторийларга бепул йўлланмалар билан таъминлаш;

вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудлараро идоралараро комиссиянинг фаолиятини ташкил этиш;

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш бўйича ўз таклифларини бериш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

е) таълим тизимини бошқариш ва илмий фаолиятни қўллаб-қувватлаш соҳасида:

таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш (республика ва вилоят тасарруфида бўлган муассасалар бундан мустасно), уларнинг уставларини рўйхатга олиш;

таълим муассасалари фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлаш;

таълим муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашни таъминлаш;

аҳолининг таълим олиш ҳуқуқини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик доирасида, тўлиқ таъминлаш учун чоралар қабул қилиш;

илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурларни тасдиқлаш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

илмий фаолиятни ривожлантириш ва унинг замонавий инфратузилмасини яратиш, илмий ишланмаларни қўллаш ва оммалаштириш бўйича чораларни кўриш;

ж) мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш соҳасида:

мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлаш ва амалга ошириш;

мактабгача таълим ва тарбия тизимига инвестициялар жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

мактабгача таълим билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

мактабгача таълим билан шуғулланиш учун тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш;

з) аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини ташкиллаштириш соҳасида:

фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бюджет маблағлари ва грантлар ҳисобига керакли тиббий мосламаларни сотиб олиш қисми бўйича қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлаш;

фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;

ваколатли орган билан биргаликда тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини назорат қилиб бориш, тегишли ҳудуддаги тиббиёт муассасалари ҳолатини ўрганишни амалга ошириш;

фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги тегишли давлат бошқарув органлари тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсирини камайтириш соҳасидаги давлат ва ҳудудий дастурларни ваколатли орган билан биргаликда амалга ошириш;

ваколатли органлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари, ОАВ ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш;

болалар ва ёшларни спорт билан доимий шуғулланишга кенг жалб қилиш, жисмоний соғлом ёш авлодни шакллантириш, спорт иншоотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва самарали фойдаланиш бўйича таъсирчан чораларини қабул қилиш;

ваколатли орган билан биргаликда жисмоний тарбия-спорт ташкилотларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга оширишни ташкил қилиш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишни таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

и) оналар ва гўдаклар ўлимини камайтиришни таъминлаш соҳасида:

соғлиқни сақлаш ҳудудий органлари билан биргаликда оила, она ва болани муҳофаза қилиш бўйича таъсирчан чораларни қабул қилиш;

оналар ва гўдакларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш соҳасидаги ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;

тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш, қишлоқ врачлик пунктлари, диагностика, перинатал ва скрининг марказлари моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

ваколатли давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда аҳоли ўртасида, аввало, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги билимларни ёйишга қаратилган профилактика тадбирлари амалга ошириш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

к) васийлик ва ҳомийликни ташкил этиш соҳасида:

васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;

васийликни ёки ҳомийликни белгилаш ва тугатиш бўйича, шунингдек васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш тўғрисида қарорларларни ишлаб чиқиш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш давлат реестрини юритиш;

васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги вазифаларни бажарувчи ҳудудий давлат бошқаруви органлари фаолиятини назорат қилишни ҳамда мувофиқлаштириб боришни амалга ошириш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;

л) маданий ҳамда археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида:

ваколатли давлат органи билан биргаликда маданий мерос объектларини ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, асраш ва фойдаланишни ташкил қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмаларини маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш тадбирларини ўтказишга жалб этиш;

ваколатли давлат органи билан биргаликда моддий маданий мерос объектларининг ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва уларни қайд этиб қўйиш, шунингдек моддий маданий мерос объектларининг асралиши юзасидан жорий ва истиқбол дастурларини ишлаб чиқиш;

ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик, йўлсозлик ишлари ва бошқа ишлар учун ер участкалари ажратилишини лойиҳалаштиришда археология объектларини сақлаш талабларига риоя қилинишини қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлаш;

м) маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш.

Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва унинг котибиятига бириктирилган ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ҳудуд даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар:

- Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали;

- Афғон фуқароларини ўқитиш таълим маркази;

- Термиз тумани халқ таълими бўлими;

-Термиз тумани Мактабгача таълим бўлими;

- Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз тумани бўлими;

- Термиз тумани тиббиёт бирлашмаси;

- Термиз тумани Санитария-эпидемиологикосойишталик маркази;

- Термиз тумани маданият бўлими;

- Термиз тумани “Жануб қуёши” газетаси;

- Термиз тумани  Жисмоний тарбия ва спорт бўлими;

- Спорт федерациялари туман бўлимлари;

- Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Термиз тумани Кенгаши;

- Термиз тумани Касаба уюшмалари ташкилотлари бўлими;

 

Туман ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг асосий вазифалар ва функциялари

Туман ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари ва вилоят, туман ҳокимларининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

а) ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий кўмаклашиш соҳасида:

ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифадаги фуқаролар учун арзонлаштирилган турар жойларни қуриш масалалари бўйича таклифларни тайёрлаш ва туман ҳокимига киритиш;

аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлашга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўриш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишини таъминлаш тўғрисидаги шикоят ва мурожаатларини кўриб чиқиш;

меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлаш, оилаларга нафақалар белгилашда ижтимоий адолатни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишида ҳар томонлама амалий ва методик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар, мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан бериш бўйича таклифларни тайёрлаш ва киритиш;

б) хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, шунингдек улар ўртасида норасмий бандликни қисқартириш ва уларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;

меҳнатга лаёқатли ва ишлаш истагида бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш;

хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини, шунингдек, хотин қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касбий кўникмаларни ўрганиш имконини берадиган бошқа курсларни ташкил этиш;

хотин-қизларга узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;

маҳаллаларда бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш, тегишли маҳаллаларда истиқомат қилаётган оилаларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича маҳаллий комиссиялар фаолиятини ташкил этиш;

в) томорқа ерлардан самарали фойдаланишини таъминлаш соҳасида:

томорқа ерлардан самарали фойдаланиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш;

томорқа хўжалигини юритиш учун аҳолига кредитлар, субсидиялар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини олишда амалий ёрдам кўрсатиш;

томорқа хўжалиги билан шуғулланувчи фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш;

г) маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш соҳасида:

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳудудий дастурларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш;

жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлари билан биргаликда фуқаролар орасида жиноятчиликни ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шу жумладан уларни ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий бойликларини мустаҳкамлаш йўли орқали самарали ташкил этиш;

“Хавфсиз маҳалла” дастурини бажаришига йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

д) оилавий ажралишларни камайтириш, ўз жонига қасд қилиш ва суиқасд қилишни олдини олиш соҳасида:

оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ўз вақтида аниқланишини, бартараф этилишини ва олди олинишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, бундай турдаги хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни
бартараф этиш;

оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга, биринчи навбатда, оилавий низоларни ҳал қилиш орқали таъсирчан ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга оширишга йўналтирилган комплекс дастурларини тасдиқлаш;

жамиятда оилавий-маиший сабабларга кўра содир этилган зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабат муҳитини шакллантириш мақсадида низоли вазиятларнинг, шу жумладан оиладаги низоли вазиятларнинг эрта олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалий ёрдам кўрсатиш;

е) соғлом турмуш тарзи учун инфратузилмани ташкиллаштириш соҳасида:

соғлом турмуш тарзини юритиш учун аҳолининг инфратузилма ва объектларга эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

қурилиш учун режалаштирилган тегишли объектлар ва инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан уларни қуриш ва ишлатиш бўйича лойиҳаларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш юзасидан маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш;

пиёдалар ва велосипед йўлларини ҳамда соғлом турмуш тарзини юритиш учун бошқа объектларни қуриш ишларини таъминлаш;

ж) маҳалла институти роли ва аҳамиятини ошириш соҳасида:

фуқаролар йиғинлари ишларини тизимли таҳлил қилиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;

“Замонавий маҳалла” лойиҳасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун бинолар қурилишини таъминлаш;

з) соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни, шунингдек, жамият ва оиладаги тинчлик, осойишталик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш соҳасида:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш;

кекса авлод вакилларининг иштирокида ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларни уларнинг онгига сингдириш ҳамда юксак маънавиятли ва садоқатли қилиб вояга етказиш мақсадида чора-тадбирларни ўтказиш;

жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш.

Ҳоким ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ва унинг котибиятига бириктирилган ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ҳудуд даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар:

- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими;

- Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Термиз тумани бўлинмаси;

- Ички ишлар бўлими – хавфсиз маҳалла ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари юзасидан;

- Маҳалла фуқаролар йиғинлари;

- Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Термиз тумани  ташкилоти;

- “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди туман бўлими;

- Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази туман бўлими.

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс