Термиз тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида
НИЗОМ
Умумий қоидалар
1. Ушбу низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2016 йил 27 апрелдаги 123-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли, “Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 июлдаги ПҚ-3129-сонли, “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3407-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорларига мувофиқ Термиз тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.
Бошқарув аппарати халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.
4. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳоким раҳбарлигида амалга оширади.
5. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги, Термиз туман ҳокимлиги шунингдек, давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Бошқарув аппаратининг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:
ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
туманда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, туризм соҳасини ривожлантиришда, саноатда ва қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни тизимли жорий этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан алоқадор туман ташкилотларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туман иқтисодиётига инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини самарали ташкил этиш ва туризмни ривожлантириш;
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва бошқа ҳудудий дастурлар ҳамда йўл хариталари амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;
туман иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;
қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;
қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятга ташрифлари бўйича қабул қилинган баёнлар ҳамда Президент раҳбарлигида ўтказилган селектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш чораларини кўриш;
ҳарбий-маъмурий сектор фаолиятини ташкил этиш;
норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.
7. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати ва вилоят ҳокими топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳоким томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимнинг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши,2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган тегишли тадбирлар амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, туман фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ҳамда бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ҳокимнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкил қилади;
ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва уни амалга ошириш чораларини кўради;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади, белгиланган тартибда ҳудудларда ҳокимнинг сайёр қабулларини ташкил этади;
махфийлик режимини, давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.
Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Бошқарув аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмаларидан бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.
9. Бошқарув аппарати:
ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
Бошқарув аппаратининг тузилмаси
10. Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси, ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси котиби, юридик хизмат, девонхона, ҳисоб-китоб бўлими, ахборот хизмати, ҳоким ўринбосарлари ва унинг мутахассисларидан иборат бўлади.
Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли, “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3407-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорлари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин) билан белгиланган.
11. Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Иш юритиш бўйича йўриқномага, ташкилий-назорат гуруҳи, юридик хизмат, девонхона, ҳоким ўринбосарлари, мутахассислари тўғрисидаги низомларга мувофиқ ташкил этилади.
12. Ҳокимнинг ўринбосарлари, ҳокимнинг ёрдамчиси, ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси, ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси котиби, юридик хизмат,девонхона ва ахборот хизмати ўз фаолиятида туман ҳокимига бўйсунади.
Мутахассислар ўз фаолиятида ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.
13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган ҳолда туман ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳоким ўринбосарининг бош мутахассислари, шунингдек мутахассислар ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Юридик хизмат ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
14. Ташкилий-назорат гуруҳи, юридик хизмат, ҳоким ўринбосарларининг мутахассислари тўғрисидаги низомлар, шунингдек улар ходимларининг, ҳоким ёрдамчиларининг, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро туман комиссияси котибининг, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари туман ҳокими томонидан тасдиқланади.
Бошқарув аппарати фаолиятини ташкил этиш
15. Бошқарув аппарати ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига,"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, туман ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.
16. Тумант ҳокими ўринбосарларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳаларда юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва “Йўл хариталари”нинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган:
а) Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:
тегишли вазирлик ва идораларнинг туман бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши бўйича мониторинг олиб бориш;
аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг даромадлари ўсишини ва харид қобилиятини оширишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолининг алоҳида қатламларини манзилли ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар бир маҳалла кесимида ўрганган ҳолда, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш чораларини кўриш;
фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш ва ишлаб турган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш;
туман иқтисодиёти ўсишига туртки берадиган соҳа ва йўналишларни белгилаш ва тадбиркорликни шу соҳаларда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, туман иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларининг кафолатланган молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда туманнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқилишини ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;
иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг туман тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари туман бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг, биринчи навбатда, экспорт тузилмасида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш бўйича минтақавий дастурларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;
маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш ва уларни жаҳон ҳамда минтақа бозорларига киритиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш;
қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга замонавий ҳисоб-китобларни йўлга қўйишда кўмаклашиш;
инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларни барқарор ошириш манбаларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишнинг янги механизми ва тизимини жорий қилишни ташкил қилиш;
аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини доимий узлуксиз таъминлаш, айниқса куз-қиш мавсумида озиқ-овқат маҳсулотларининг захирасини яратиш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш;
истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
чакана ва улгуржи савдони, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
б) саноатни ривожлантириш,капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги соҳасида:
туманда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, туман маркази ва туманнинг тбош режасини ишлаб чиқиш ва қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш ишларини ташкил этиш;
капитал қурилишда ислоҳотларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудратчи ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш;
манзилли қурилиш дастурига киритилган объектлар ҳамда “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” Дастурларига мувофиқ танланган массивларда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини назорат қилиш, қишлоқда замонавий лойиҳалар асосида уй-жой қуриш объектларининг ҳамда инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларининг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш;
муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этишни таъминлаш;
коммунал соҳани ислоҳ қилиш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш, халқаро молия институтлари иштирокидаги тегишли лойиҳаларда ишларнинг боришини назорат қилиш;
аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;
аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш;
туман маркази, қишлоқлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, истеъмолчиларга санитар тозалаш хизмати кўрсатилиши ва кўкаламзорлаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви ва табиий газ таъминотини яхшилаш чораларини кўриш;
в) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, соҳада хусусий секторни ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;
деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;
чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш ҳамда уларнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;
мева-сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантиришни ташкил этиш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
г) ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар соҳасида:
“Ёшлар-келажагимиз” давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш;
ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш;
ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган ишларни ташкил этиш;
ёшларнинг иш билан бандлиги, уларни кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, шунингдек ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал қилиш;
иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш;
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш бўйича таклифлар бериш;
аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;
аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш;
аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш;
ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;
демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда, ижтимоий масалаларни ҳал этишда маҳалла институтининг аҳамияти тўғрисида аҳолини, айниқса ёшларни кенг хабардор қилиш, шунингдек энг аввало, камол топаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, кексаларга ва аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига манзилли ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, одамларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштиришда маҳаллаларнинг фаолиятини ҳар томонлама ёритиш бўйича тизимли ишларни оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ташкил этиш;
маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, шунингдек маданият, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни мувофиқлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
д) инвестициялар ва ташқи савдони ривожлантириш соҳасида:
туманга чет эл инвестицияларини жалб қилиш, тумандаги инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ривожланишини қўллаб-қувватлаш;
инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари ташкил этиш масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг туман тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;
чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва туманда инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитларни яратиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш;
ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига туман иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини оширишни таъминлаш;
бўш турган давлат объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказишда иштирок этиш;
самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларни таҳлил қилиш ва уларни ривожлантириш;
туманнинг йиллик Инвестиция дастурларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни шакллантиришда қатнашиш ва мониторингини амалга ошириш, чет эл инвестициялари, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш учун инвестициявий таклифлар ягона базасини юритиш;
туманнинг чет давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлиги йўналишларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;
туаннинг иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари концепциясини, шу жумладан экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
туманга бўйсунувчи корхоналарнинг экспорт прогнози ижро этилиши ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш, бунинг асосида уларнинг экспорт фаолиятини таҳлил қилиш ва корхоналар экспортини жадаллаштириш ва рағбатлантириш бўйича аниқ таклиф ва кўрсатмалар киритиш;
туман корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳамда ишлаб чиқарувчилар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш;
е) туризмни ривожлантириш соҳасида:
туманда туризм соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;
туризм соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;
туристлар (экскурсантлар)га тумандаги тегишли туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги фавқулодда ёрдам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
туризм соҳасида турли тадбирлар (фестиваллар, сайиллар, театрлаштирилган томошалар, кўргазмалар, анжуманлар)ни ташкил этиш;
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;
туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;
қўшимча сайёҳлик ташриф объектлари, кўнгилочар комплекслар барпо этиш чораларини кўриш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;
туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш;
туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш;
туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, туризм хизматларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, чет мамлакатлардаги туризм марказларида нарх конъюнктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш, янги турдаги хизмат ва маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни экспорт қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;
юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро туризм ярмаркаларида мунтазам равишда фаол иштирок этиш йўли билан ҳудуднинг ижобий қиёфасини шакллантириш;
туманда туризм ахборот марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини таъминлаш;
ж) жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар соҳасида:
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;
давлат органларининг туманда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;
"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
миллатлараро тотувликни ва диний бағрикенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;
Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этиш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишга жалб этишга кўмаклашиш;
з) маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш соҳасида:
ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифадаги фуқаролар учун арзонлаштирилган турар жойларни қуриш;
аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлашга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўриш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишини таъминлаш тўғрисидаги шикоят ва мурожаатларини кўриб чиқиш;
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлаш, оилаларга нафақалар белгилашда ижтимоий адолатни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишида ҳар томонлама амалий ва методик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар, мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан бериш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;
меҳнатга лаёқатли ва ишлаш истагида бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш;
хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини, шунингдек, хотин қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касбий кўникмаларни ўрганиш имконини берадиган бошқа курсларни ташкил этиш;
хотин-қизларга узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар ажратиш;
маҳаллаларда бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш, тегишли маҳаллаларда истиқомат қилаётган оилаларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун улардан мақсадли фойдаланиш;
Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича маҳаллий комиссиялар фаолиятини ташкил этиш;
томорқа ерлардан самарали фойдаланиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш;
томорқа хўжалигини юритиш учун аҳолига кредитлар, субсидиялар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини олишда амалий ёрдам кўрсатиш;
томорқа хўжалиги билан шуғулланувчи фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳудудий дастурларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлари билан биргаликда фуқаролар орасида жиноятчиликни ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шу жумладан уларни ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий бойликларини мустаҳкамлаш йўли орқали самарали ташкил этиш;
“Хавфсиз маҳалла” дастурини бажарилишига йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ўз вақтида аниқланишини, бартараф этилишини ва олди олинишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, бундай турдаги хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга, биринчи навбатда, оилавий низоларни ҳал қилиш орқали таъсирчан ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга оширишга йўналтирилган комплекс дастурларини тасдиқлаш;
жамиятда оилавий-маиший сабабларга кўра содир этилган зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабат муҳитини шакллантириш мақсадида низоли вазиятларнинг, шу жумладан оиладаги низоли вазиятларнинг эрта олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалий ёрдам кўрсатиш;
соғлом турмуш тарзини юритиш учун аҳолининг инфратузилма ва объектларга эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
қурилиш учун режалаштирилган тегишли объектлар ва инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан уларни қуриш ва ишлатиш бўйича лойиҳаларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш юзасидан маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш;
пиёдалар ва велосипед йўлларини ҳамда соғлом турмуш тарзини юритиш учун бошқа объектларни қуриш ишларини таъминлаш;
фуқаролар йиғинлари ишларини тизимли таҳлил қилиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;
“Замонавий маҳалла” лойиҳасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун бинолар қурилишини таъминлаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш;
кекса авлод вакилларининг иштирокида ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларни уларнинг онгига сингдириш ҳамда юксак маънавиятли ва садоқатли қилиб вояга етказиш мақсадида чора-тадбирларни ўтказиш;
жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш.
17. Туман ҳокимининг ёрдамчиси:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрациясининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;
туман ҳокимининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;
туман ҳокимининг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида туман ҳокимига ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;
жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг туман ҳокими томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
туман ҳокими томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Ташкилий-назорат гуруҳи:
ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;
тегишли бўлимлар билан биргаликда белгиланган тартибда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;
тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;
келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари туман бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари туман бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;
бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;
захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;
туман ҳокимининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари туман бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;
ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;
давлат мукофотларига тавсия этишга оид ҳужжатларни юритади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;
халқ депутатлари туман Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;
маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вилоят ташкилий-назорат гуруҳи билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва туман ҳокимининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
19 Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси котибининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликларпрофилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги Низом” талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси котиби бевосита туман ҳокимига бўйсунади.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссия тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
20. Юридик хизмат:
Юридик хизматнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ ташкил этилади. Юридик хизмат бошлиғи бевосита туман ҳокимига бўйсунади.
Туман ҳокимлигининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этади;
туман ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб боради;
туман ҳокимлигининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштиради;
туман ҳокимлиги ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этади;
шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, туман ҳокимлигининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўради.
21. Бош мутахассис (етакчи мутахассис, I тоифали мутахассис):
функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида раҳбарига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли туман бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
туман ҳокими ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;
тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
22. Бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг вазифалари ва функциялари, тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ва туман ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимлашда белгиланади.
23. Бошқарув аппаратини сақлаш ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024