Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон давлат сатира театри афғонистонлик ёшлар учун томоша дастурлари намойиш этди
Тадбирлар / 2021-05-03

Ўзбекистон давлат сатира театри афғонистонлик ёшлар учун томоша дастурлари намойиш этди

Ўзбекистон давлат сатира театри вилоятимиз бўйлаб ўзининг сайёр театр томошаларини намойиш қилиб келмоқда. Навбатдаги манзил эса Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази бўлди. Актёрлар томонидан Абдулла Қодирий асари асосида саҳналаштирилган "Жулқунбой" (комедия) спектакли намойиш этилди.

Спектаклда ҳаётда учрайдиган турли ижтимоий-маънавий иллатлар ҳажвий танқид остига олинган. Томоша дастури актёрлар томонидан маҳорат билан ижро этилди. Театр томошасига таълим марказида тахсил олаётган афғонистонлик ёшлар ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари ва бошқа таълим муассасаларида тахсил олаётган ўқувчи-ёшларимиз таклиф этилди.

Сатира театри Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказидаги томоша дастурларини якунлаб, туман марказида жойлашган Маданият уйида томоша дастурларини намойиш этмоқда.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс