Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Поён Бакиров, Термиз тумани ҳокими ўринбосарлари Маърифат Расулова, Санжар Нуриев ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Рўзиқул Алихановлар тумандаги “Орол” ва “Солиобод” маҳаллаларида бўлишиб, сайловчилар билан учрашди.
Тадбирда кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида энг аввало инсон манфаатлари, шу юртда яшаётган юртдошларимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун барча шароитлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, учрашувда депутатлар янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ҳамда келгусида кутилаётган муҳим сиёсий жараёнлари тўғрисида ҳам тушунтиришлар бериб ўтишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024