Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Термиз тумани Кенгаши доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши зоом платформаси орқали онлайн ташкил этилди ва унда туман Кенгаши депутатлари, алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда котибият мутахассислари иштирок этишди. Депутатлар кун тартибидаги иккита масалани кўриб чиқдилар ва масъулларнинг ҳисоботларини тингладилар.

Жумладан, туман аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлари тўғрисида Термиз тумани Электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ахбороти тингланди.

Шунингдек, Экалогия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Термиз тумани инспекцияси томонидан 2023 йил II-чорагида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботи тингланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс