Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ЗООМ платформаси орқали онлайн ташкил этилди ва унда туман Кенгаши депутатлари, алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда котибият мутахассислари иштирок этишди.
Депутатлар кун тартибидаги иккита масалаларни кўриб чиқдилар. Туман ҳокимининг ўринбосари Бунёд Жўраев томонидан 2023-йил давомида амалга оширилган ишлар, белгиланган устувор вазифалар юзасидан шунингдек, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ўринбосари Абдусаттор Даминовнинг ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан ҳисоботларини тингладилар.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024