Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ЗООМ платформаси орқали онлайн ташкил этилди ва унда туман Кенгаши депутатлари, алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда котибият мутахассислари иштирок этишди.
Депутатлар кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқдилар. Унда Термиз туман Давлат солиқ инспекцияси бўлими бошлиғи Комилжон Раҳмонов ҳамда туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Алижон Расуловнинг ҳисоботлари тингланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024