Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ZOOM платформаси орқали онлайн ташкил этилди ва унда туман Кенгаши депутатлари, алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда котибият мутахассислари иштирок этишди.
Депутатлар кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқдилар. Унда Термиз туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ғайрат Бўриев ва Ёшлар ишлари агентлиги Термиз тумани бўлими бошлиғи Зикрилло Бакижоновларнинг ҳисоботини тингладилар.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024