Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ЗООМ платформаси орқали онлайн ташкил этилди ва унда туман Кенгаши депутатлари, алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда котибият мутахассислари иштирок этишди.

Депутатлар кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқдилар. Унда Термиз туман прокурори Акмал Халиковнинг “Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан” ҳисоботини тингладилар.

Шунингдек, Акмал Халиков йиғилиш давомида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши, бунинг учун ҳамма бирдек масъулият билан ёндашиши кераклигини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс