Термиз тумани Кенгашида навбатдаги доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Термиз туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-215-сонли Қарорининг туманда ижро этилиши ҳолати тўғрисида Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Халим Наимовнинг ҳисоботи тингланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024