Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани, очиқ мулоқот ва медиа-тур ўтказилади
Эълонлар / 2021-03-24

#Эълон

Ҳурматли журналист ва блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик диққатига!

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан бу ҳафтада ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар билан таништириб ўтамиз.

Жорий йилнинг 25 март куни соат 10:00 да Термиз туман ҳокимлигида “Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида” матбуот анжумани;

Жорий йилнинг 25 март куни соат 14:00 да Термиз туман ҳокимлигида "Туманда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида" очиқ мулоқот;

Жорий йилнинг 26 март куни соат 10:00 да "Термиз туманида жойлашган Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуаси ва “Фаёзтепа”, “Қоратепа” ёдгорликларига ташриф" медиа-тур ташкил этилади.

Рўйхатга олиш тадбир бошланишидан 15 дақиқа олдин якунланади.

Манзил: Термиз тумани, Учқизил қўрғони, Ат-Термизий кўчаси 1-уй, Термиз туман ҳокимлиги биноси

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс