Ҳурматли тумандошлар!
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ ва унинг оқибатларини енгиллатиш учун республикадаги барча туманлар қатори Термиз туманида ҳам Штаб фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, юзага келган энергия таъминотидаги узилишларни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўриб борилмоқда.
Бугунги кунда туман сектор раҳбарлари, маҳалла ходимлари ва бириктирилган масъуллар томонидан фуқароларга кўмак бериш учун манзилли тадбирлар ташкил қилиниб, уйма-уй кирган ҳолда ёнғинни олдини олиш, иситиш печлари ва газ мосламаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш кучайтирилди.
Газ, электр ва сув таъминоти корхоналари вакилларидан иборат “Тезкор бригада”ларига юзага келаётган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, суюлтирилган газ ёки кўмир етказиб бериш юзасидан ҳам зарур чоралар кўрилмоқда.
Шу боис Сизларга, мавжуд энергия ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, қиш фаслининг совуқ кунларини беталофат ўтказиш учун электр ва газ тармоқларида юзага келган муаммоли ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар тўғрисида зудлик билан туман ҳокимлигида ташкил этилган, туну-кун фаолият олиб борувчи Ишчи гуруҳининг ишонч телефонларига мурожаат қилишларингиз мумкин.
Мурожаат учун телефонлар:
+99876 363 28 70;
+99876 363 22 00.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024