Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Эълонлар / 2023-04-03

Таъмирлаш ишлари туфайли Термиз тумани бўйича газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Музработ-Душанбе магистрал газ қувурининг Термиз газ тармоғининг 16-км да юзага келган газ сизиб чиқишини бартараф этиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2023 йилнинг 04 апрель куни соат 06:00 дан 16:00 га қадар туман бўйича газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Туман аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларидан табиий газ ўчирилиши муносабати билан газ жиҳозларини назоратсиз қолдирмасликларини сўраймиз.

 Қурилмаларни ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Термизтумангаз” газ таъминоти бўлими таъмирлаш ишлари туфайли етказилган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс