Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи! Бугун солиқ органлари ходимлари ўз фаолиятини мазкур тамойил асосида йўлга қўйиб, солиқ тўловчиларнинг энг яқин кўмакчиси ва ишончли ҳамкорига айланмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг I чорагида туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳузурига борган ҳолда 165 та муаммолари ўрганилиб, ушбу муаммоларнинг 155 таси солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Жумладан 50 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилиб, 55 нафар тадбиркорларга Э-актив ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашилиб, 60 нафар тадбиркорларга E-ijara ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича тадбиркорларга автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.
Президентимизнинг “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вилоятдаги 106 та хўжалик юритувчи субектларга 2023 йил 1 январга нисбатан 1 феврал ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) 0,8 млрд сўм солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди ва тадбиркорлик субектларининг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йилнинг 1 апрелига қадар тўхтатилди.
Солиқ тўловчиларда 2023 йил январ-март ойлари давомида ўтказилган текширувдан олдинги таҳлиллар натижасида 14,5 млрд.сўмлик тафовутлар аниқланди. Шундан, 13,9 млрд сўмлик тафовутлар ёки жами аниқланган тафовутларнинг 95,9 фоизи бартараф этилди.
2023 йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетига 16,5 млрд сўм маблағ туширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 118,8 фоизга ўсишга эришилди. 2023 йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетига 625,8 млрд сўм маблағ туширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,5 фоизга ўсишга эришилган.
Жорий йилнинг январ-март ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 44 та мурожаат келиб тушган бўлиб ушбу мурожаатларнинг барчаси харид чеки бермаслик юзасидан келиб тушган.
Мурожаатлар асосида 28 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 100 фоиз ҳолатда (28 та) ҳуқуқбузарлик тасдиқланди.
Жорий йилнинг дастлабки чораги давомида 765 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиб, вилоятдаги жами ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 3808 тага етди.
2023 йил 1 апрел ҳолатига ЯТТлар 623 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,0 фоизга (548 та) ошди.
Хўжалик юритувчи субектларда олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 273 та корхонадаги 340 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.
2023 йилнинг 1 мартига қадар 24,5 мингдан ортиқ жисмоний шахсларга жорий йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларини тенг улушларда 15 апрел ва 15 октябрда тўлаш лозимлиги тўғрисида тўлов хабарномаси юборилиб, бугунги кунга қадар 620 нафар фуқаролар томонидан 2,2 млрд сўм миқдорида мол-мулк ва ер солиғи тўланди.
Эслатиб ўтамиз! Солиқ кодексининг 423- ва 440- моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрел ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.
О. Якубов,
Термиз туман солиқ иниспексияси бошлиғи
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024