Жорий йилнинг 4 апрель куни “Twitter” ижтимоий тармоғида “Сурхондарё вилояти ҳокими минглаб гектар пиёз далаларни пахтага ер тайёрлайсан деб ҳайдатиб ташлади” мазмунидаги твит эълон қилинди.
Мазкур материалда келтирилган важлар ўрганилганда Термиз туманида пиёз далаларни ҳайдаш каби ҳолатлар содир бўлмаганлиги, бу каби кўрсатмалар берилмаганлиги аниқланди.
Ушбу материалда келтирилган ҳолатлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Термиз туманида бу каби ҳолатлар содир этилмаганлигини маълум қиламиз ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024