Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
Эълонлар / 2023-09-26

Жорий йил 18 октябрь куни Термиз туман Маданият бўлимида мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзлари фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол иштирок этиб келаётган турли соҳа ва касб эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларини оммалаштириш мақсадида уч босқичли “Йил аёли” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтади.

Танловда 35 ёшдан юқори бўлган, ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда иштирок этаётган ҳамда камида 5 йил мобайнида йўналиши бўйича узлуксиз фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар ҳамда уй бекалари иштирок этишлари мумкин.

Танловнинг Республика босқичида олий ўрин-Гран прини қўлга киритган иштирокчи олий даражадаги диплом ва Президент совғаси-автомобиль билан тақдирланади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар Термиз туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: +998930761478

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс