Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Жамоат транспорти: Термиз туманида янги йўналишда йўловчи ташиш йўлга қўйилди
Эълонлар / 2024-04-08

Термиз туманида ички ҳудудлар бўйлаб янги йўналишлар бўйича аҳолига қулай ва сифатли жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида автобуслар қатнови иш бошлади.

Жумладан, эндиликда аҳоли қуйидаги йўналишларда жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди:

Термиз тумани:

ШАЙ 246-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланадиган автобуслар Термиз шаҳрининг «Истиқлол» майдонидан Термиз туманининг «Янгиобод» маҳалласи оралиғидаги манзилларни боғлайди.

Ушбу йўналиш орқали Термиз туманининг «Янгиобод», «Келажак», «Янгиер» ва «Ат-Термизий» маҳаллаларида истиқомат қилувчи йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатилади.

Ҳудудларда жамоат транспорти тизимини яхшилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс