Электр энергияси етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида жорий йил 16 май куни соат 00:00 дан 03:00 гача, тунги вақтда Термиз туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан 110/35/ кВли «Термиз» подстанциясида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан ушбу вақт оралиғида Термиз тумани «Орол», «Янгиобод», «Ат-Термизий» ва «Қаҳрамон» маҳаллаларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини маълум қиламиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024