Электр энергияси етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида жорий йил 28 май куни соат 09:00 дан 17:00 гача Термиз тумани электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан 110/35/10 кВли «Ат-Термизий» подстанциясидаги Т-2 куч трансформаторида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан ушбу вақт оралиғида Термиз тумани «Қўнғирот», «Мустақиллик», «Ат-Термизий», «Намуна», «Нурафшон», «Бунёдкор», «Янгиер», «Келажак» ва «М.Эштемиров» маҳаллаларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини маълум қиламиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024