Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!
Эълонлар / 2021-06-15

"Самарали таълим" ўқув маркази жорий йил 20 июндан 20 июлгача "ОТА-ОНА БУЮК УСТОЗ" ёзги таътил мусобақасини эълон қилади. Мактаб дарслиги - Қадимги дунё тарихи 6-синф китобини фарзандингизга ўргатинг ва қуйидаги совринлардан бирини қўлга киритинг.

 1-ўрин учун - 2 миллион сўм;
 2-ўрин учун - 1 миллион сўм;
 3-ўрин учун - 500 минг сўм.

МУСОБАҚА ШАРТЛАРИ
 Мусобақа Термиз тумани ҳудудидаги мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтади;

 Мусобақада 2021 йил сентябрда мактабнинг 6, 7, 8, 9, 10-синфларига қатнайдиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарнинг қатнаша олади;

 Ота-оналар 1 ой давомида ўз фарзандларига уйда китобни ўзлаштиришларига ёрдам берадилар;

 Имтихонда тест натижаси 90 фоиз кўрсаткичдан кам бўлмаган 3 нафар ўқувчи совринга эгалик қилади.

Батафсил маълумот билан @super700ustoz (https://t.me/super700ustozofficial) телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс