Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сиз лидермисиз ва келажакда замонавий раҳбар бўлмоқчимисиз?! Унда бу лойиҳа сиз учун
Эълонлар / 2021-06-23

Сиз лидермисиз ва келажакда замонавий раҳбар бўлмоқчимисиз?! Унда бу лойиҳа сиз учун.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали қошида ҳақиқий лидер ёшлар ва ёш давлат фуқаролик хизматчилари учун "Келажак лидерлари" клуби фаолияти йўлга қўйилмоқда!

Клуб аъзолиги учун ҳужжат топширган номзодлар 4 босқичли очиқ танлов орқали сараланади:

1-босқич: Ҳужжатлар кўриб чиқилади (танловга 20-35 ёшли лидерлар ва давлат хизматчилари ҳужжат топшириши мумкин)
2-босқич: Тест синовлари ("Келажак лидерлари" тести топширилади)
3-босқич: Ёзма иншо
4-босқич: Суҳбат

Рўйхатдан ўтинг ва келажагингизни барпо этинг!

Ҳужжатлар жорий йилнинг 10 июлига қадар қабул қилинади!

Батафсил ўқиш

Маълумот учун: +998 (76)-223-40-67, +998 (76)-223-40-73


Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс