Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар диққатига!
Эълонлар / 2021-07-08

#Диққат

Давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар диққатига!

Эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилади!

Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида Самарқандда тажриба тариқасида фаолияти йўлга қўйилган “Келажак лидерлари” клуби эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида иш бошлайди.

Клубга аъзолик 4 босқичда, очиқ танлов орқали амалга оширилади.

20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари, талабалар ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.

Ҳозироқ ўзингиз истиқомат қилаётган ёки таҳсил олаётган ҳудудни танлаб, мобил телефонингизга QR кодни сақлаб олинг ва рўйхатдан ўтинг.

 Анкеталар жорий йилнинг 15 июль санасига қадар қабул қилинади.

“Келажак лидерлари” — Ўзбекистонда Янги авлод захира кадрларини шакллантиришнинг замонавий модули

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс