Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳурматли тумандошлар жамоатчилик мухокамасида фаол иштирок этинг
Эълонлар / 2021-09-20

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги “2020-2022 йилларда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 639-сонли қарори билан тасдиқланган дастур асосида “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ томонидан Термиз туманидаги “Ш.Рашидов” ва “Қуёшли юрт” маҳалла фуқаролар йиғинлари бош режалари батафсил режалаштириш лойиҳалари билан бирга ишлаб чиқилиши тугалланди.

Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик Кодекси”нинг 8, 9 ва 21-моддаларига асосан Термиз туманидаги “Ш.Рашидов” ва “Қуёшли юрт” маҳалла фуқаролар йиғинлари бош режалари батафсил режалаштириш лойихалари жамоатчилик мухокамасига қўйилмоқда.

Жамоатчилик муҳокамалари 2021 йилнинг 20 сентябрдан 4 октябргача давом этади. “Ш.Рашидов” ва “Қуёшли юрт” маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида муҳокамага қўйилган лойиҳалар бўйича тақдимот материаллари ташкил этилган бўлиб, фуқаролар, нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, тўлиқ ва батафсил маълумот олишлари ҳамда лойиҳалар юзасидан ўзининг фикр ва таклифларини билдиришлари мумкин.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқароларининг, нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг жамоатчилик мухокамасида фаол иштирок этишларини сўраймиз.

 

Ш.Рашидов маҳалласи бўйича маълумотларни юклаш

 

Қуёшли юрт маҳалласи бўйича маълумотларни юклаш

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс