Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Эълонлар / 2021-12-13

Ҳурматли фуқаролар!

Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг навбатдаги 36-сессияси жорий йилнинг 14 декабр куни соат 14:00 да Термиз тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида бўлиб ўтади.

Унда Термиз туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йил учун устувор вазифалар юзасидан Термиз тумани ҳокимининг мурожаати ҳамда бошқа масалалар ўрин олган.

Сессия якунида туманда 2021 йилда ишга туширилган ва амалга оширилаётган лойиҳаларга пресс-тур ташкил этилади.

Сессия ва пресс-турда иштирок этиш учун барча ОАВ ходимлари, мустақил журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари, блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларини таклиф этамиз!

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс