Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
Эълонлар / 2022-01-06

#Ватан_ҳимояси_муқаддас_бурч

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Ҳурматли китобхонлар!

14-январ “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти Термиз тумани ахборот-кутубхона маркази китобхонлар ўртасида “Мен Ватан ҳимоячиси” Онлайн танловини эълон қилади.

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ:

- Танловда иштирок этувчининг исми, шарифи, манзили;

- Иштирокчи ўзи тайёрланган Ватан ҳимоячиларига бағишланган табрик ва шеърларини видеоролик орқали намойиш этиш ва https://t.me/termiztuman_akm телеграм гуруҳига юбориш.

Танлов 2022-йил 5-январдан 15-январгача давом этади.

Танловга юборилган видеороликлар Термиз туман ахборот-кутубхона марказининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кенг ёритиб борилади.

Танловда иштирокчиларининг ёши чегараланмаган.

Ўз фаоллигингиз ва истеъдодингизни намойиш этинг!

Танловда ғолиблари Термиз туман ахборот-кутубхона марказининг расмий телеграм каналида жорий йил 17-январ куни эълон қилинади, шунингдек ғолибларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва китоблар жамланмаси совғалари топширилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс