Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
«Очиқ бюджет» лойиҳаси доирасида талабалар учун танлов эълон қилинди
Эълонлар / 2022-02-09

1-қадам: «Очиқ бюджет» ахборот порталида рўйхатдан ўтинг ва ўз ташаббусингизни қолдиринг (касбни ифодаловчи устунда талаба эканингизни кўрсатишни унутманг).

2-қадам: Танлов бошланганидан сўнг, турли ижтимоий тармоқларда ташаббусингизни оммалаштириш ва фуқаролар, яқинларингиз, дўстларингиз ўртасида овоз тўплашингиз зарур.

3-қадам: Танлов якунида Топ-50 лойиҳа танлаб олинади. Энг кўп овоз ва лайк тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади.

Ғолибларга:

1–5-ўринга – ноутбук

6–15-ўринга – планшет

16–25-ўринга – электрон китоб қурилмаси (Кindle)

26–36-ўринга – «ақлли» соат

37–50-ўринга – қулоқчин топширилади.

Танловда ғолиб бўлган 50 нафар энг яхши иштирокчи «Ташаббускор бюджет элчиси» деб эълон қилинади ва Молия вазирлигида амалиёт ўташ имкониятини қўлга киритади. Улар учун молия тизимининг етакчи мутахассислари томонидан ўқув тренинглари ўтказилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс