Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Эълонлар / 2022-05-10

Ижтимоий тармоқларда Термиз туманидаги “Учқизил” маҳалласида афғон миллатига мансуб фуқаролар яшовчи қишлоқда газ, сув ва электр энергияси йўқлигидан шикоят қилинган видеомурожаат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилинади:

Ушбу видеомурожаатдаги уй-жойлар “Учқизил” маҳалласи “Қурилиш” кўчасида жойлашган бўлиб, айни пайтда ушбу ҳудудда 23 та хонадонда турли миллатга мансуб аҳоли вакиллари истиқомат қилиб келмоқда. Қишлоқ аҳолиси асосан бошқа ҳудуддан кўчиб келган бўлиб, аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида ажратилган ер майдонларига аҳоли томонидан уй-жойлар қурилган.

Туман газтаъминот корхонаси томонидан табиий газга уланмаган ушбу 23 та хонадонга ҳам суюлтирилган газ балонлари ажратиб берилган ва белгиланган муддатларда имтиёзли нархларда тўлдирилган маиший газ балонлари етказиб берилмоқда. Аҳоли вакиллари билан ўтказилган суҳбатлар давомида ушбу кўчадаги хонадонларни табиий газга улаш учун рухсат берилмаганлиги, табиий газ тармоғига улашга рухсат бериш масаласи “Узтрансгаз” АЖ ваколатида эканлиги тушунтириб ўтилган.

Ҳозирги кунда ушбу кўчада жойлашган 23 та хонадонда ҳам электр энергияси таъминоти мавжуд бўлиб, аҳоли билан учрашув давомида туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан ҳудуддаги электр узатиш тармоқларини реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва уни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилаётганлиги маълум қилинди.

Ушбу кўчадаги аҳоли хонадонларини ичимлик суви билан таъминлаш масаласи туман марказини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида туманнинг “Сабзипоя” маҳалласидан тортиб келинаётган ичимлик суви лойиҳаси ишга тушиши билан ҳал этилади. Бу бўйича ҳудуд аҳолиси билан ўтказилган суҳбатларда тушунтириш ишлари олиб борилган.

Бундан ташқари туман ҳокимлиги ва ҳомий қурилиш корхоналари кўмагида ушбу кўчада жойлашган ички йўллар тошланиб, таъмирлаш ишлари олиб борилган. Шу ўринда ижтимоий тармоқ фаолларидан мавжуд муаммони рўй-рост олиб чиқишларини, кўп миллатли аҳоли яшаш жойини бир миллат вакилларига эътибор қилинмаяпти деган ёлғон важ билан аҳоли ўртасида нотўғри информация тарқатмасликларини, ёлғон ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарликлар белгиланганлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс