Иқтисодий барқарорликка эришишда хусусий мулк устуворлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш устувор вазифалардан саналади. Айни шу мақсадда юртимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эркин фаолият юритишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, давлат солиқ хизмати органлари “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида фаолият юритмоқда.
Хусусан жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида туманимизда фаолият юритаётган 387 та тадбиркорлик субъектининг 496 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 304 дан ортиқ масалалари бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Бундан ташқари, фаолиятини тўхтатган 14 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, фаолиятларини қайта тиклашга эришилди.
Тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш, ноқонуний тарзда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидагн назорат тадбирлари ўтказилиб, 110 нафар фуқаролар ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Мазкур фуқаролар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида улардан 92 нафари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тартибда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.
Хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари пировардида 358 та корхонадаги 569 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 31 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида йил якунига қадар Россия, Украина ва Белорус давлатлари билан ишлаётган ташқи савдо қатнашчиларига дебитор қарздорлиги учун жарималар қўлламаслик вазифаси белгиланган бўлиб, унга кўра туманимиздаги ташқи савдо иштирокчиларининг Россия, Украина ва Белорус давлатлари субъектлари билан тузилган ташқи савдо шартномалари бўйича йўл қўйилган муддати ўтган дебитор қарздорликлари учун уларга нисбатан суд тартибида қўлланилиши лозим бўлган молиявий жарималар ижродан тўхтатилди.
Жорий йилнинг май ойи давомида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Термиз туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги келиб тушган мурожаатлар асосида белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувлари ўтказилди.
Энг муҳими, солиқ тўловчиларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этишида ёрдам бериш ҳамда “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида чора қўллашдан олдин бартараф этишга имконият яратиш талабидан келиб чиқиб, жорий йил 1 июндан бошлаб, “Солиқ ҳамкор” орқали мурожаат йўллаш ва мурожаатга асосан солиқ ҳуқуқбузарликларини содир этган тадбиркорлик субектига нисбатан чора кўриш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан мулкчилик шаклидан қатъий назар, биринчи маротаба келиб тушган мурожаат бўйича солиқ тўловчи ҳузурига борган ҳолда, профилактик суҳбат ўтказилиб, тадбиркорлик субектининг қонун талабларида иш юритиши тўғрисида расман огоҳлантирилиб, унга нисбатан молиявий жазо чоралари кўрилмайдиган бўлди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, барча тадбиркорлик субектлари юртимизда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган кенг имкониятлар ва енгилликлардан унумли фойдаланишлари ва бунга жавобан, ҳалолликни мезон қилиб, қонуний тартибда фаолият юритишлари лозим.
Зеро, солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!
Комил Рахмонов Термиз тумани Давлат солиқ инспексияси бошлиғи
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024