Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Диққат эълон!
Эълонлар / 2022-06-13

Ҳурматли туманимиз аҳолиси! Қадрли ёшлар!

Сизни 13 июн куни соат 9:00 дан бошланган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивалига таклиф этамиз.

“Ёшлар куни” муносабати билан туман марказида жойлашган “Марварид” дам олиш масканида ташкил этилган байрам тадбирида миллий ҳунармандчилик намуналари акс этган кўргазмалар, миллий ўйинлар, спорт тадбирлари, “Қувноқлар ва зукколар” беллашуви ва бошқа бир қатор тадбирлар ўтказиш режалаштирилган ҳамда кун давомида тадбирлар дастур асосида бўлиб ўтади.

Соат 18:00 да фестивалнинг байрамона концерт дастури бошланади.

Фестивалга барчани чорлаб қоламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс