Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Эълонлар / 2022-07-06

ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ТЕРМИЗ ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Термиз туманида юқори босимли газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 2022 йилнинг 07 июль куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар туман бўйича газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Туман аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларидан табиий газ ўчирилиши муносабати билан газ жиҳозларини назоратсиз қолдирмасликларини сўраймиз.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Термизтумангаз” газ таъминоти бўлими таъмирлаш ишлари туфайли етказилган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс