Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида 2020-2022 йиллар давомида 6 та маҳалла номлари ўзгартирилди
Эълонлар / 2022-08-30

Термиз тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан туманда соҳага оид 2020-2022 йилларда амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берилди.

Унга кўра географик объектларнинг номлари соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, Термиз тумани ҳудудидан Термиз шаҳар ҳудудига ўтказилган Республика Кадастр агентлигининг давлат реестри базасида турган, 2 та шаҳарча (“Намуна” ва “Паттакесар”), 7 та аҳоли пункти (“Гулистон”, “Қирққиз”, “Мангузар”, “Пахтакор”, “Султон Саодат”, “Чегара” ва “Чучукдона”), 9 та маҳалла фуқаролар йиғини (“Мангузар”, “Паттакесар”, “Чегара”, “Намуна”, “Алишер Навоий”, “Кокилдорота”, “Тинчлик”, “Аму-соҳили” ва “Сурхон-сарҳади”) ва 25 та кўча номлари давлат реестри базасидан чиқарилди.

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси томонидан 6 та маҳалла фуқаролар йиғинининг номлари қайта номланди, жумладан Шарқ - Намунага, Исломобод - Мухиддин Эштимировга, Ободмаскан - Учқизилга, Ободюрт - Янги ҳаётга, Соҳилбўйи – Жўйжангалга, Субҳидам - Шароф Рашидовга ва “Янгиариқ” қишлоғи ҳудудидаги “Қаҳрамон” аҳоли пунктининг номи “Дўстлик” аҳоли пункти номларига ўзгартирилди ва давлат реестри базасига киритилди.

Бундан ташқари бугунги кунгача давлат реестри базасига киритилмаган тумандаги 2 та “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” ва “Зулф-Кифл” зиёратгоҳлари ва 10 та “Муродуллахон ешон”, “Ҳалилота”, “Девонаий бурқисармаст”, “Хўжагулсевар”, “Хўжа Азлар”, “Қўчқорота”, “Тўртоғиз”, “Жовмарт вали”, “Кўктошота”, “Хўжа Зоир Фаррухота” қабристонларининг номларига эксперт ҳулоса олиниб, давлат реестрига киритилди.

Тумандаги кўчалар ўрганилганда 425 та номсиз кўчалар мавжудлиги аниқланди. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси томонидан Республика Кадастр агентлигига 425 та кўчаларга номлар таклифи берилди.

Термиз туманида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича 2020-2022-йиллар давомида иш юритишни давлат тилида ташкил этишга қаратилган жами 443 та амалий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Тумандаги ташкиот, муассаса ва корхоналарда 116 та, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида 179 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 148 та тадбирлар олиб борилди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида Термиз тумани ҳокимлигининг барча ҳодимлари 2020-2022-йиллар давомида “Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малакасини ошириш” вилоят ҳудудий бўлинмасида 1 ой муддат давомида малакаларини ошириши таминланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс