Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи Комил Рахмоновнинг август ойи якуни бўйича ҳисоботи
Эълонлар / 2022-09-08

Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи! Бугун давлат солиқ органлари ходимлари ўз фаолиятини мазкур тамойил асосида йўлга қўйиб, солиқ тўловчиларнинг энг яқин кўмакчиси ва ишончли ҳамкорига айланмоқда.

Ҳусусан жорий йилнинг август ойида вилоятимизда фаолият юритаётган 104 та тадбиркорлик субъектининг 118 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 86 дан ортиқ масалалар бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Бундан ташқари, фаолиятини тўхтатган 11 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, фаолиятларини қайта тиклашга эришилди.

Тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш, ноқонуний тарзда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидагн назорат тадбирлари ўтказилиб, 16 нафар фуқаролар ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ушбу фуқароларнинг 14 нафари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тарзда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.

Хўжалик юритувчи субектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари пировардида август ойида 98 та корхонадаги 176 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 54 нафар, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 97 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 19 нафар ҳамда қурилиш корхоналарида фаолият юритаётган 6 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 803 млн сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

Мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бизнес учун эркин ва тенг рақобат майдони юзага келмоқда. Бунинг самараси тадбиркорлик субъектларининг умумий товар айланмасида ҳам акс этмоқда.

Аҳамиятлиси, 2022 йилнинг август ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 4,8 млрд. сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 0,5 млрд.сўм ортиғи билан бажарилди. (Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,3 фоизга кўпдир).

Бюджетга йўналтирилган солиқларнинг асосий қисми 3,3 млрд.сўми, яъни 69,8 фоизи юридик шахслар, 1,4 миллиард сўми ёки 28,6 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 2,6 млрд.сўм ёки 54,6 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 0,4 млрд.сўм ёки 7,8 фоизини Айланмадан олинадиган солиғи, 0,5 млрд.сўм ёки 10,7 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 1,3 млрд.сўм ёки 26,9 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.

Солиқ қарздорлигини қисқартириш борасида олиб борилган изчил ишлар натижасида 10 та корхона томонидан умумий миқдорда 65,8 млн сўмлик солиқ қарздорлиги тўлаб берилди.

Юртбошимизнинг “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари яна 10 тага оширилиши норасмий бандликни камайтириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда туманимизда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 5919 нафарни ташкил этади.

Солиқ тизимини рақамлаштириш борасида олиб борилаётган изчилишлар, амалиётга татбиқ этилаётган автоматлаштирилган ахборот тизимлари солиқ муносабатларини енгиллаштириш, хато ва камчиликларни ўз вақтида тўғрилаш имконини бермоқда. Биргина мисол жорий йилнинг июн-август ойлари давомида “Автокамерал” дастурий маҳсули орқали  туман миқёсидаги 25 та хўжалик юритувчи субъектнинг солиқ ҳисоботларида хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан текширувдан олдинги таҳлил асосида хабарномалар юборилди.

Шундан 8 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан йўл қўйилган 185,1 млн сўм миқдордаги солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар ўз вақтида тўлиқ бартараф этилди.

Натижада текшириш давомида қўлланилиши лозим бўлган 72,6 млн сўм молиявий жарималар қўлланилмасдан, тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қолди.

Мисол учун Термиз туман Давлат солиқ инспексиясида рўйхатга олинган "ЭЛШОДБЕК ЛИМОНЗОР" ф/х томонидан “Авто камерал” дастурий маҳсули орқали юборилган хабарномага асосан 13,07 млн сўм айланмадан олинадиган солиқ бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган муддатда қайта ҳисобот тақдим этилди.

Натижада солиқ кодексига мувофиқ қўлланилиши лозим бўлган 65,3 млн сўм миқдоридаги молиявий жариманинг олди олинди.

Шунингдек, ДСИга юридик ва жисмоний шахслар томонидан келиб тушган 304 та мурожаат батафсил ўрганилиб, уларнинг 196 таси ижобий ҳал этилди. 96 та мурожаат юзасидан тушунтиришлар берилиб, 3 та мурожаат тегишли ташкилотга юборилди.

Таъкидлаш жоизки, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида олиб бораётган ишларимиз янада изчиллик касб этади. Зеро, биз солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори ва энг яқин кўмакчисимиз!

 

Комил Рахмонов, Термиз тумани  давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс