Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Эълонлар / 2022-09-20

Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!

Хабарингиз бор, ютуқларга эришган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган.

Сиз ҳам ушбу мукофот совриндори бўлмоқчимисиз?

Унда танловнинг туман босқичида иштирок этинг.

Билимли, истеъдодли хотин-қизларимиз 7 та яъни, фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолияти йўналишлари бўйича танловда иштирок этишлари мумкин.

Ғолиблар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритади.

Шошилинг, ҳужжатлар Термиз туман Оила ва хотин-қизлар бўлимида қабул қилинмоқда.

Манзил: Термиз тумани ҳокимлиги, Термиз тумани «Учқизил» қўрғони, Ат-Термизий кўчаси 1-уй.

Мурожаат учун телефонлар:

+99893 949 03 01
+99893 076 14 78

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс