Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
Эълонлар / 2022-10-21

Бу йил 21 октябрь - Ўзбек тили байрамининг 33 йиллигини кенг нишонлаймиз. Бундан роппа роса 33 йил олдин 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистонда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадам эди.

Айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди. Мамлакатимиз Раҳбари томонидан 2019 йил 21 октябрь санасини “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилиш тўғрисидаги ПФ-5850-сон Фармони қабул қилинди.

Тил- миллат руҳи. Тилга эътибор - ўзлигимизга эътибордир.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Она тилимиз-  миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғидир. Шундай экан, унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир" дея таъкидлаганлари миллатнинг қалби, руҳи саналган она тилимиздан фахрланиш ҳамда эҳтиром кўрсатиш ҳисларини янада оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлади. Президентимизнинг ўзбек тилида қилган ушбу маърузаси Ўзбекистон учун улкан тарихий воқеа бўлди. Хорижий давлатларнинг оммавий ахборот воситалари томонидан Ўзбекистон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Навоий тилида нутқ сўзлади дея эътироф этди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ўзбек тилида Ўзбекистоннинг эришган натижалари, қўлга киритилган ютуқлар ҳамда юртбошимиз томонидан илгари сурилган ташаббуслар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида ўзбек тилида эътироф этилди. Ушбу маъруза  бутун ўзбек халқига ғурур ва ифтихор бағишлади.

Хусусан туманимизда ҳам 21 октябрь санаси “Ўзбек тили байрами” кунини кенг нишонлаш бўйича тарғибот тадбирлари режаси тузиб олинди бўлиб, бир неча кундан буён ҳамда бугун кун давомида туманнинг барча жойларида, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида турли давра суҳбатлари, байрам тадбирдари ҳамда турли учрашувлар ўтказилмоқда.

К.С.Худайбердиев – Термиз тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс