Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи Одилжон Якубовнинг октябрь ойи якуни бўйича ҳисоботи
Эълонлар / 2022-11-04

Барчамизга маълумки, давлатимиз, хусусан иқтисодиётимиз ривожида тадбиркорларнинг ўрни беқиёс. Шу боис уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаолиятларини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш устувор вазифалардан бири саналади.

Давлат солиқ органлари томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, фаолиятлари билан яқиндан танишиш мақсадида мунтазам тарзда бевосита мулоқотлар ташкил этилиб, солиқ қонунчилигига оид янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар иштирокида 6 маротаба семинар ва учрашувлар ташкил этилиб, соҳалар кесимида 4 та давра суҳбатлари ўтказилди.

Бундан ташқари йил бошидан бугунги кунга қадар туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳузурига борган ҳолда 480 та муаммолари ўрганилиб, ушбу муаммоларнинг 417 таси солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди ва 63 та масала юзасидан тушунтиришлар берилди. Жумладан 361 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилиб, 56 нафар тадбиркорларга “E-imtiyoz”, “E-ijara” ҳамда “E-aktiv” автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

Тадбиркорлар билан доимий тарзда олиб борилаётган тушунтириш ишлари натижасида 215 та корхонада меҳнат қилаётган 643 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 67 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 405 нафар, қурилиш корхоналарида 54 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 117 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 570 млн. сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

2022 йилнинг октябрь ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 50 679,6 млн сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 3 462,3 млн сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 37 476,7 млн сўм ёки 73,9 фоизи юридик шахслар, 13 202,9 млн сўми ёки 26,1 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 28 582,5 млн сўм ёки 56,4 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 4 508,0 млн сўм ёки 8,9 фоизини айланмадан олинадиган солиқ, 6 576,6 млн сўм ёки 13 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 5 989,4 млн. сўм ёки 1,8 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.

Шу ўринда давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга сафарбар этиладиган солиқларни ўз вақтида тўлаётган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб, давлат солиқ органлари ходимлари ҳар бир солиқ тўловчи билан бевосита мулоқотга киришиш, муаммоларига ижобий эчим топиш ва уларнинг фикр-мулоҳазалирини тинглашга тайёр эканлигини билдирамиз. Зеро, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришда солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Одил Якубов,
Термиз туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс